Эрон президенти: ўтган йили Эрон халқининг қаҳрамонлиги ва матонати янада намоён бўлди
Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳижрий-шамсий 1399 чи йил муносабати билан қилган мурожаатида ўтган йили ҳодисалар ва янги қаҳамонликлар йили эди , мамлакатимиз тарихида энг буюку ҳодисалар юз берди ва Эроннинг шижо халқи ўз матонати ва қаҳрамонлигини исботлаб берди деб таъкидлади.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Наврўз байрами муносабатидаги мурожаатида АҚШнинг Эронга зид санкцияларига ишора этиб, душманлар мамлакатимизга қарши энг кучли санкцияларни қўллади. Улар Эрон халқи бундай босимларга таслим бўлади де ўйлашганди аммо буюк халқимиз ушбу қийинччиликлар ва душманликлари қаршисида метиндек тура олди ва янги қаҳрамонлигини маълум этди. Сўнгги даҳалар ичида илк маротаба нефт даромадларидан ташқари мамлакат иқтисодиётини бошқаришга шоҳид эдик деб эълон қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида АҚШ давлати Эронни инфляция ва иқтисодий тақчилликка дучрр этиб, мамлакатимизга кўп зарбалар бериш ва бўҳронларни яратишга уринди аммо барча маълумотлар 1398-ҳижрий шамсий йилнинг 9 ойида Эрон иқтисод соҳасини ижобий томон ўзгаргани ва лозим даражада инфляцияни олдини олинишидан далолат бермоқда деб таъкидлади.
Ҳасан Руҳоний шунингдек бугун яъне ҳижрий-шамсий 1399 -чи йилнинг биринчи санаси Эроннинг стратегик захиралари бошқа барч йлларга қараганда ва олдинги Наврўзларга кўра яхшироқдир деб қўшимча қилди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида биз мағлуб бўлмадик, АҚШ босимлари қаршисида тура олдик, муқоваматни давом эттиррдик ва Халқаро судда ҳам АҚШ қаршисида ғалаба қозондик. Халқаро суд биринчи навбатда АҚШни қоралади ва сиёсий ва оммавий афкор нуқтаи назаридан ҳам Эрон Халқароо ҳамжамиятда янги ғалабага эришди деб аниқлик киритди.