Руҳоний : барча ҳукуматлар ва давлатлар коронавирусга қарши курашишда бирга бўлишлари керак
(last modified Tue, 24 Mar 2020 06:09:39 GMT )
март 24, 2020 11:09 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний
    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон президенти коронавриус глобал халқаро мавзўга айланганига ишора этиб, барча давлат ва халқлар бу вирус билан қарши курашишда бирга бўлишлари лозим,-дея таъкидлади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний душанба куни Туниснинг сайланган президенти Қайс Саъид билан телефон орқали қилган сўҳбатида, ушбу ўлканинг миллий куни ва унинг президент этиб сайлангани муносабати билан табриклаш зимнида, бугун бу вирусдан инсонларнинг жонини сақлаб қолиш ва унга қарши кураш олиб бориш учун бутун дунёда барчаларнинг муштарак ҳамкорликлари ва сайъ-ҳаракатларига эҳтиёж сезади,-деб қўшимча қилди. 

Руҳоний коронавирус эпидемиясининг оғир шароитида ҳам Америка Эронга қарши санкцияларини кучайтирганига ишора этиб,  халқнинг эҳтиёжларини таминлаш учун Эрон банк системасидаги алоқалар, инсонпараварлик кўмаклари ва дори-дурмон воситаларини етказишга тўсиқлик яратиш БМТ ташкилотининг резолюциялари ва инсоний қоида-қонунларга зиддир,-деб айтди. 

Эрон президенти дунё мамлакатлари Американинг ушбу ноқонуний ва инсониятга зид бўлган сайъ-ҳаракатини маҳкум этишлари заруррлигига ишора этиб, Тунис Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида шафқатсиз ва ғайриинсоний санкцияларга қарши халқаро жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш чораларини кўришга вазифадордир, -деб таъкидлади. 

Тунис президенти Қайс Саъид ҳам телефон орқали ушбу сўҳбат чоғида, ислом дунёси,халқаро ва минтақа масалаларида Эроннинг қудрат билан позиция олишини олқишлаб, Эрон билан ҳамкорлик ва муносабатларни барча томонлама кенгайтириш ва иккитомонлама мустаҳкам ва тарихий алоқаларни мустаҳкамлаш Тунис учун ўта муҳимдир,-деб таъкидлади. 

Тунис президенти шунингдек, Эрон халқига қарши Американинг жорий этган ғайриинсоний санкцияларини танқид қилиб, БМТ ташкилоти бундай шароитда барча халқларга тааллуқлидир,-деб қўшимча қилди.