Эрондаги Муқаддас мудофаа ҳафталиги
Эрондаги Муқаддас мудофаа ҳафталиги
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Эрондаги Муқаддас мудофаа ҳафталиги" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон халқи Исломий инқилоб ғалабасидан кейинги йиллар даврида душманнинг барча фитналари қаршисида ушбу фитналар, мажбурий жанг ёки давлат тўнтириши бўладими ёки бўлмасам ички ғаламизликлар, шунингдек, Эроннинг тараққий этишини олдини олиш учун ушбу мамлакатга қаратилган иқтисодий санкциялар ва ахборот жанги бўладими барчасига қарамай сабот ва матонат билан қатъиятлик кўрсатишди. Шубҳасизки, ушбу ибратли бўлишга арзийдиган ҳаракатлар мустабидларнинг манфаатларига мос келмас эди. Шу боисдан жаҳон мустабидлари ва уларнинг бошида турган Америка, Эрон ислом инқилобига қарши бош кўтарди. Мажбурий жангдаги муқовамат ҳаракатлари даврида Эрон халқининг турли маданият ва мазҳабда бўлган ҳамда турли миллат вакилларининг ҳамма қатлами бирлашди ва душманнинг ваҳшиёна ҳужумларига қарши қатъиятлик билан курашди. Эрон миллати душманнинг фитналари қаршисидаги жанг майдонида иқтидор билан туришди ва қаерда бўлмасин ва ҳар қандай пайтда Эрон ислом жумҳуриятини қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилишга эҳтиёж борлигини билишса, шу заҳотиёқ ўзларининг бор куч имкониятларини ишга солиб Ватан мудофаасига ўтишди. Урушнинг оғир ва қийинчилик йилларида Эрон халқининг бирдамлиги муҳим омил эдики, жангчилар руҳиятининг янада кучайишига ва душманнинг мағлуб бўлишига сабаб бўлди. Ироқ 8 йил давом этган урушда ўз мақсадларига етиш учун ҳар қандай воситалардан фойдаланди.
Жумладан, шаҳарларни ракета билан нишонга олиш, жанг майдонида ва аҳоли турар жойларида химиявий қуролларни кенг миқёсда қўллаш, минглаб бегуноҳ инсонларни қатли ом қилиш, нефт манбаларига, шаҳарларнинг иқтисодий инфратузилмаларига ҳужум қилиш, йўловчи ташийдиган самолётларни уриб тушириш, Форс кўрфазида нефт ташийдиган танкерлар ҳамда кемаларга ҳамла қилиш каби тажовузларга ишора қилиш мумкинки, бундай вайронакорлик ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ ва қонунларни ошкора поймол қилиш ҳисобланади. Эрон халқининг барча дўсту душмани кенг қамровли ҳужумлар қаршисида, сабот ва матонат кўрсатиш, сабр-тоқат ва фидойиликка эҳтиёж сезишини кўп маротаба эътироф этишган. Ушбу фидойилик ва халқ муқоваматининг янада сайқал топишининг бири, бу Хуррамшаҳрдаги қаҳрамонликдир. Ироқ аскарлари Шаламча шаҳрининг чегарасини Хузистонни 3 кун муддат ичида ишғол этиш мақсади билан эгаллаб олишди ва Хуррамшаҳрни ҳам ҳеч қандай қийинчиликсиз ҳамда осонгина босиб олишни орзу қилишар эди. Минтақада ҳукм сураётган сиёсий шароит, Эрон қуролли кучларининг бирлашмаганлиги ва Исломий инқилобнинг эндиги юзага келганлиги улар учун Хуррамшаҳрни ишғол этиш осон туюлди.
Шулардан келиб чиқиб, Саддам Хуррамшаҳрни ишғол этишга фақат битта батальонни масъул этиб тайинлади. Хуррамшаҳр қўлида ҳеч вақоси бўлмасдан ва халқдан иборат бўлган кўнгилли кучларнинг мустаҳкам иродаси билан 34 кун давомида душманга қарши кураш олиб борилди. Ушбу муқовамат Хуррамшаҳрни битта батальон билан эмас, балки бир қўшин билан ишғол қилиш мумкинлигини кўрсатиб қўйди. Хуррамшаҳр озод этилганда кўплаб таҳлилчилар Хуррамшаҳрнинг озод этилишини Эрон халқининг тажовузкорлар қаршисида қатъият ва сабот матонат билан курашганларининг самараси дея аташди ва халқнинг муқовамати душманнинг ҳарбий мураккаб ҳисоб китобларини ва Ироқ Бас режимининг хомийларини барҳам берганлигини эътироф этишди. Шу боисдан, Хуррамшаҳрни озод этиш қаҳрамонликка айланди. Ушбу қарамонлик Эрон миллати учун узоқ муддат таъсирга эга бўлди ва Эрон халқининг душманларига ҳам ибрат оладиган дарс бўлди.
Шунингдек, Хуррамшаҳрнинг озод этилишидаги мажбурий жангнинг ҳал этувчи тақдирида янги шароитни юзага келтирди. Шубҳасизки, уруш йилларида ва муқовамат ҳаракатларида ҳамда фидойилик кўрсатиш, Муқаддас мудофаа йилларидаги ифтихор нишонаси бўлиб, оғир кунларда матанотли ва сабрли бўлиш хотираларда абадий қолади. Эрон халқининг мажбурий жанг давридаги қатъиятлиги Ошуро дарсларидан маънавий сабоқ олиб, иймон ҳамда эътиқод жилвалари билан тўлиб тошган эди. Эрон халқининг тажовузкорлари билан бўлиб ўтган жангдаги ғалабасининг рамзи озодлик хислатларидан ва Ошуро воқеасида Имом Ҳусайн (а)нинг матонат билан қарши туриш фалсафасидаги ботилни инкор этишдаги тобланишда қадриятлар ва маънавиятга ишонишга асосланиб Эрон миллатининг фидокорлиги ва муқовамат маданиятида жилваланган. Исломий инқилоб ғалабасига 38 йил ўтиши билан ва мажбурий жанглар ҳам ортда қолганига анча йиллар ўтишига қарамай ўша даврлардаги қадриятлар камайганича йўқ, балки Эрон халқининг фидойилик кўрсатиш маданияти бардавом бўлиб, кенг қамровли ва халқаро таъсирга эгалиги янада ортмоқда.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.