Зариф: Помпео нефт вазиридир, ташқи ишлар вазири эмас
Эрон Ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Америка Ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг Эронга нисбатан максимал босимни давом эттириш ҳақидаги баёнотига аксиламал кӯрсатиб, ёзди: баъзида одам ҳайратда қолади: Помпео ташқи ишлар вазиримикин ё нефт вазирими?!
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ӯзининг твиттер саҳифасида қуйидагича ёзув қолдирди:
"Ҳатто коронавирус пандемияси ҳам Америка Ташқи ишлар вазири Майк Помпео ёлғончилигининг олдини ололмади. Помпео қанчалик уринмасин иқтисодий терроризм, бегуноҳ инсонлар ӯлими, коронавирусга қарши дунё бӯйлаб олиб борилаётган кураш жараёнига халал етказиш ҳамда ӯзининг жангталаблик каби ғайриинсоний амал ва хислатларини хаспушлай олмайди".
Халқаро ташкилотлар ва бир қатор мамлакатлар коронавирусга қарши курашда Эрон билан ҳамкорлик қилиш заруратини таъкидлаётган бир шароитда Америка ташқи ишлар вазири кеча деди: Эронга нисбатан максимал босим давом этади.
Кейинги ҳафталарда жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари, жумладан Эронда коронавируснинг тарқалгани ортидан турли мамлакатлар, жумладан Туркия, Россия, Покистон ва Хитой Америкадан Эронга нисбатан ғайриқонуний биртомонлама санцияларини олиб ташлашини талаб қилишди.
Американинг асосий эҳтиёж товарлари ва ҳатто дори-дармон ва медицина жиҳозларини ҳам ӯз ичига олган бир томонлама золимларча санкциялари Эрон халқи, айниқса коронавирусга йӯлиққан беморлар учун жуда кӯп қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Америка президенти Доналд Трамп ҳамда бир қатор давлат мулозимлари Эронга нисбатан санкцияларни олиб ташлашга қарши эканликларини таъкидлашмоқда.
Дунё мамлакатлари Америкадан Эронга нисбатан ғайриқонуний биртомонлама санкцияларини олиб ташлашини талаб қилаётган бир пайтда бу ёвуз мамлакат кейинги кунларда Эроннинг яна бир неча шахс ва ширкатларига нисбатан янги санкциялар жорий қилди.