Эрон президенти коронавирусга қарши кураш лойиҳаларини мукаммал ижро этишни таъкидлади
(last modified Sat, 28 Mar 2020 10:31:36 GMT )
март 28, 2020 15:31 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти коронавирусга қарши кураш лойиҳаларини мукаммал ижро этишни таъкидлади

Эрон ислом жумҳурияти президенти, коронавирусни олдини олиш учун Эронда уйда қолиш ва масофафий ишлаш лойиҳасини диққат билан ижро этиш зарурлигини қўшимча қилди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳронда коронавирусга қарши кураш ва уни бошқариш бўйича  миллий штаби йиғилишда  20 фарвардин - 8 апрелга қадар уйда қолиш, ўзини карантин қилиш ва масофавий ишлаш сафар қилмаслик ва бир жойда тӯпланмаслик каби чекловлар лойиҳаси амалга оширила бошланди  деб таъкидлади.

Руҳоний ўз сўзларида  Эрон халқи ва барча ижтимоий мутахассилар  коронавирусга қарши кураш учун лозим  ҳамкорликларни йўлга қўйиши керак деб изоҳлади.

Эрон президенти яна бир бор  Эрон халқи санкция ва оғир бир вазиятдадир аммо дунё  санкцияга дучор бўлган мамлакатни ушбу хавфли вирусга қарши  кураш олиб боришдаги мувафаққиятлари дунёни ҳайратга солган деб эълон этди.

Эронда коронавирус  пайдо бўлганининг биринчи кунидан бошлаб, ушбу вирусга қарши кураш учун барч соҳалар айниқса қуролли кучлар жалб қилинди ва эндилакда  касалларни карантин қилиш ва даволаш жараёни суръат билан давом этмоқда .

Эслатиб ўтамиз, Эрон давлати коронавируснинг олдини олиш штабининг эълон қилишича кеча (жума) тонгдан бошлаб бутун мамлакатда вируснинг тарқалиш занжирини узиш мақсадида уйда қолиш, сафар қилмаслик ва бир жойда тӯпланмаслик каби чекловлар лойиҳаси амалга оширила бошланди