Руҳоний: Эроннинг коронавирусга қарши кураш олиб бориши муносиб ва қониқарлидир
(last modified Sun, 29 Mar 2020 09:55:04 GMT )
март 29, 2020 14:55 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эроннинг коронавирусга қарши кураш олиб бориши муносиб ва қониқарлидир

Эрон президенти, Соғлиқни сақлаш вазири ҳисоботига таяниб, коронавиурсга қарши куршда Эрон ўрни ва ролини муносиб ва қониқарли эканлигини таъкидлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат делегацияси йиғилишда  мамлакат вилоятларидан аксариятини  коронавирус бўҳронининг авжи ва чўққисидан ўтганига тўхталиб, Эрондаги ҳисоботлар ва ва маълумотларни бошқа давлатлар ҳатто Европа ва Ғарб мамлакатларидаги статистик маълумотлари билан таққосланганда  вазиятни Эронда анча яхшироқ эканлигидан далолат бермоқда.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  Эрон давлати  коронавирусни даволаш,  касалхонадаги койкалар ва тажҳизот, маҳоратли шифокорлар ҳамда ўлим ҳолатларини камайтириш жиҳатида ўта юқори даражадаги имконият ва потенсиалга эгадир деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти,   Эронга нисбатан қўлланган санкцияларга ишора этиб, Эрон шифокорлари ва халқи  яна буюк ва ифтихорга арзийдиган натижага эришдилар, чунки  шундай бир шароитда  коронавирусга қарши кураш олиб бориш ва уни контрол этишга муваффақ бўлдилар деб аниқлик киритдилар.

Ҳасан Руҳоний  Эрон давлатини  коронавирусдан кейинги давр учун ўзини тайёр этиши зарурлигини баён этиб, халқ соғлиги, саломтлиги ва хавфсизлиги Эроннинг асосий принсипидир ва ҳардоим Теҳрон давлатининг биринчи галдаги мавзуси ҳисобланади деб эълон этди.

 

Ёрлиқ