март 31, 2020 15:33 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 14 минг 656 нафарга етди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлардан 14656 нафари тузалиб, уйига жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 44606 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 141 кишини ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  2898 кишига етганини эълон қилди.

Жаҳонпур ҳозиргача Эронда коронавиурсга қарши кураш миллий кўнгиллалар лойиҳасида 65 миллион нафарни тиббий кўрикдан ўтказилганини эълон этди.

Сўнгги хабарларга асосан, ҳозиргача дунёда 789 минг нафар коронавирусга мубтало бўлган ва уалрдан 166 мингдан ортиғи тузалган, шунингдек бу инфекция оқибатида 38 мингдан ортиқ инсонлар даволанди.

Ёрлиқ