Эрон парламенти раиси коронавирусни юқтириб олди
апрел 03, 2020 15:24 Asia/Tashkent
Эрон парламенти маданият ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси Эрон қонунчилик палатаси раиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берди.
Пайшанба куни Эрон парламенти томонидан берилган баёнотда Эрон Исломий кенгаш Мажлисининг маданият ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси шундай эълон қилди: "Эрон спикери Али Лорижонийда коронавируснинг баъзи белгилари маълум ӯлганидан сӯнг у коронавирусга тест топширди ва унинг натижаси ижобий чиқди."
Бу эълонга кӯра, ҳозирда Лорижоний карантинга олинган ва дармон қилинмоқда.