Исломий Эронда Ҳазрат Маҳдий /ажж/ валодат кунлари нишонланмоқда
Ҳазрат Маҳдий /ажжаллаллоҳу таоло фаражаҳушшариф/ валодат кунлари кечасида, Эрон ислом жумҳурияти халқи ўз манзиллари томлари ва балконларига чиқиб "лаббайк ё Маҳди" ва ё "лаббайк ё Соҳибуззамон" шиорларини эълон этдилар.
Кеча чоршанба куни Ҳазрат Маҳдий /ажж/ валодат кунлари остонасида Эрон кўчалари байрамона чироқлар билан безатилди ва эронликлар ўз манзилларида Ол Ёсин дуосини ўқидилар.
Коронавирусни бутун дунё жумладан Эронда ҳам тарқалгани туфайли Эрон ислом жумҳуриятидаги диний- мазҳабий маконлар фаолияти ҳам вақтинчалик тўхтатилган, шу сабабдан Шаъбон ойининг ярим кечаси маросимлари, Ол Ёсин зиёратномасини ўқиш маросими ҳам манзилларда ўтказилди.
Бугун пайшанба ҳижрий-шамсий 1441 йил, милодий ҳисоб билан 2020 йил апрель ойининг 9 -чи куни шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг 12 -чи имоми Ҳазрат Маҳдий /ажж/ валодат кунларига тўғри келади.
Ҳижрий- қамарийнинг 255-йили, шаъбон ойининг ўн бешинчисида, жума куни Ироқнинг Сомирро шаҳрида сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг пок неварали, ўн биринчи имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом)нинг файзу баракотли хонадонларида имомат ва вилоят осмонининг ўн иккинчи порлоқ юлдузи Имом Маҳдий /ажж/ ҳазратлари дунёга келдилар.
Ҳижрий-қамарий 260 йили рабеъул-аввал ойининг тўққизинчисида Имом Ҳасан Аскарий (а)-нинг шаҳодатга етказилганидан сўнг Ҳазрат Имом Маҳдий ажжалаллоҳу фаражаҳу шарифнинг имомати бошланди.
Муътабар исломий ривоятлар ва Самовий Китобларга кўра, Имом Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг ҳазратлари охирзамонда зуҳур этадилар. Дунёнинг бошқарув жиловини золимлар қўлидан олиб, Аллоҳнинг иродаси билан бутун оламни бошқарадилар. Ул ҳазратнинг ҳукуматлари давомида барча эзгу инсоний қадриятлар эъзозланади.
Имом Маҳдий /ажж/ нинг ғийбат давралари ҳижрий -қамарий 329 -чи йилда бошланган.