Эроннинг 16 вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайиб бормоқда
(last modified Wed, 15 Apr 2020 06:12:33 GMT )
апрел 15, 2020 11:12 Asia/Tashkent
  • Эроннинг 16 вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайиб бормоқда

Эроннинг соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, мамлакатнинг 16 вилоятида коронавирусга мубтало бўлиш ҳолатларини пасайиши ҳақида хабар берди.

Кеча Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Ираж Ҳарирчи, матбуот конференция жараёнида,  Эрон вилояларининг 25 фойизида кунида 0-10 нафар ва яна 25 фойиз вилоятларида кунида 10-20 нафарда коронавирус аниқланмоқда дея қўшимча қилди.

Ҳарирчи  ўтган бир ой ичида илк марта коронавирусдан ўлим ҳолатларини 100 нафардан камайганини баён этар экан, бутун мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўрсаткачини пасайишига шоҳид бўлмоқдамиз дея изоҳлади.

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига кўра ҳозиргача Эронда коронавирусга чалинганлар сони 74 минг 877 нафарга ва соғайиб кетганлар сони 48 минг 129 нафарга етганини маълум этди.

Муддатлардан кейин коронавирусдан вафот этганлар сони бир кунида 100 нафардан камроқ кўрсаткичга етди ва ўтган  бир сутка ичида Эронда бу вирусдан вафот этганлар сони 98 нафарни ташкил этди. Ҳозиргача мамлакатда вирусдан 4 минг 683 киши қурбон бўлган.  

Ёрлиқ