Инқилоб Раҳбари: душмандан қўрқмаслик ва унинг қаршисида метиндек тура олиш Қуръон дастурларидандир
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари душмандан қўрмаслик ва унинг қаршисида метиндек тура олиш Қуръон дастурларидан эканлигини эслатиб, айрим исломий давлатларнинг бугунги вазияти яъне золим- зўравон қудратлар томонидан уларни камситилиши ва таҳқирланиши уларни душмандан қўрқишларининг натижасидир деб айтдилар.
Кеча Эронда Муборак Рамазон ойининг биринчи кунида Эрон Ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусуейнияларида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари иштирокида Қуръон китоби билан ҳамнафас бўлиш маросими бўлиб ўтди ва Қуръони карим қорилари нуроний оятларни тиловат қилишди.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу маросимда золимлик, камситишлар, уруш, нотинчликлар, қадриятларни паймол этилишидан нажот топиш ҳамда соғлиқ, хавфсизлик ва саломатликни қайта тиклашнинг ягона йўлини Қуръони карм дастурларига амал қилишда эканлигини таъкидлаб, Қуръони каримдан фойдаланиш лозим бўлган дастурларидан бири қисми ҳаётда ишга солиш ва унинг қоидалари асосида яшашдир, ушбу қоидалар пул, шаҳват, ҳов- ҳавас ва қудратга асосланганида инсонлар ҳозирги ва ухравий ҳаётдан бенасиб қолишади, аммо агарда инсонлар ўз ҳаёти биносини эзгулик ва яхши амаллар билан бунёд этсалар дунёвий манфаатларидан ташқари албатта ҳақииқий ва реал ҳаётдаги мақсадларига ҳам эриша олишади деб изоҳадилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, Қуръоннинг бошқа оятларига амал қилиш ва ундан фойдаланишни ижтимоий муносиб вазиятга сабаб бўлишини баён этар экан, бу ютуқлар жумласидан жомеада ғийбатдан наҳий қилиш, ҳатто душманлар ва мухолифлар қаршисида инсофга риоя қилиш эканлигини қўшимча қилдилар.
Ул Зот "яқин /аниқлик/ мавжуд бўлмаган мавзуларга пайравлик қилмаслик"ни Қуръони карим ютуқларидан эканлигига ишора этиб, дунёдаги журналистика соҳасининг муаммолардан бирини ушбу дастурга амал қилмаслик ҳамда овозалар тарқатиш бўлганини эълон этдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий золимларга ишониш ва уларга пайравлик қилишдан парҳиз қилиш", ҳаётда адл- инсофга риоя қилиш, ва омонатга хиёнат қилмасликни ҳам ислом динининг бошқа ютуқларпдан эканлигини эслатиб, АҚШдан қўрқиш ёмон оқибатларга сабаб бўлади ва бизлар ўтган йиллардаги айрим давлатларда АҚШдан ҳаросга тушиш ва қўрқиш уларни оғир ва кўп муаммоларга юзмаюз этганига шоҳид эдик деб аниқлик киритдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари шунингдек Худога таважжуҳ қилиш ва уни эслаб номоз ўқиш, Худованд даргоҳидан айниқса Муборак Рамазон ойида мағфират тилашни инсоннинг руҳий жиҳатдан юксалишига сабаб бўлишини таъкидлаб, мусулмон халқлар айниқса исломий давлатлар ва масъуллари Қуръон дастурларидан фойдаланишнинг мувафақиятларини тиопишлари лозим чунки Қуръон барча муаммоларнинг ҳал йўли ва давосидир деб айтдилар.