Эрон: АҚШ ТИВ вазири " нафрат" вазиридир
(last modified Mon, 27 Apr 2020 10:28:27 GMT )
апрел 27, 2020 15:28 Asia/Tashkent
  • Эрон: АҚШ ТИВ вазири

Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ-и АҚШда Майк Помпеони ТИВ раҳбари бўлган пайтларда дунёда кўп нотинчликлар вужуда келиб, бу мамлакат дунё миқёсида янада нафратланарли давлатга айланди деб эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича Эрон ТИВ-и Твиттер саҳифасида,  икки йил фаолиятидан кейин  нафрат вазири номи билан танилган АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео  ҳаққатан ҳам дипломатия соҳасида бирор мувафаққиятга эришмади деб ёзди.

Эрон ислом жумҳурияти ТИВ-и бу даврда дунё янада нотинч бўлгани ва АҚШ давлати ҳам дунё халқлари орасида обрусиз ва нафаратланарли давлатга айланганини таъкидлаб,  жаҳон арсасида ҳам ҳеч қандай тинчлик вужудга келмади ва барқарорлик ҳам ўрнатилмади дея қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги олдинроқ ҳам  Майк Помпеонинг Эронга қарши босимларни янада кенгайтиришга асосланган изҳоротига кўрсатган аксиламалида, ҳар бир инсон фикрида Помпео ТИВ раҳбари ми ё ки нафрат вазири ми деган савол туғилиши табиийдир деб изоҳлаганди.