Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 71 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача Эронда коронавирусга чалинган шахсларнинг 70 минг 933 нафари тузалганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 991 нафарда коронавирус аниқлангани Эронда коронавирус юқтириб олган, афсуски, кейинги 24 соат давомида 96 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 5 минг 806 кишига етганини эълон қилди.
Жаҳонпур ўз сўзларида 36 кундан кейин Эронда бир сутка ичида коронавирусга чалиниш ҳолатини 100 нафардан камайганини маълум қилди.
Эслатиб ўтаимз ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 миллион нафардан ошиб, улардан 207 минг нафари вафот этган. Шунингдек 883 нафари соғайиб кетган.