Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 72 мингдан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача Эронда коронавирусга чалинган шахсларнинг 72 минг 439 нафари тузалганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 112 нафарда коронавирус аниқлангани Эронда коронавирус юқтириб олган, афсуски, кейинги 24 соат давомида 71 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 5 минг 877 кишига етганини эълон қилди.
Шу ҳолда Эрондаги коронавирус миллий штабининг мувофиқлаштириш директори Насруллоҳ Фатҳиён коронавирусга мубтало бўлганларга ёрдам бериш ва хизмат қилиш учун Эроннинг 120 минг шифокорлари ва ҳамширалари шунингдек 150 минг нафар соғлиқни сақлаш соҳаси ишчиларини жалб этилганига тўхталиб, ҳозиргача коронавирусга қарши кураш жараёнида 100 нафар шифокор ва ҳамшираларни шаҳид бўлганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 миллион нафардан ошиб, улардан 211 минг нафари вафот этган. Шунингдек 925 минг нафари соғайиб кетган.