Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 75 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача Эронда коронавирусга чалинган шахсларнинг 75 минг 103 нафари тузалганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 983 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олиб касаллар сони 94 минг 640 нафарга етган, афсуски, кейинги 24 соат давомида 71 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 6 минг 28 кишига етганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 миллион 232 мингга етган, улардан 228 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллиондан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.