Руҳоний: Эрон коронавирусга қарши курашда муваффақиятга эришди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i51972-Руҳоний_Эрон_коронавирусга_қарши_курашда_муваффақиятга_эришди
Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти деди: Эроннинг коронавирусга қарши кураш ва унинг тарқалишини назоратга олиш тӯғрисидаги кӯрсаткичлари бошқа давлатлар билан солиштирганда анчайин муваффақиятлидир.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
май 01, 2020 07:12 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон коронавирусга қарши курашда муваффақиятга эришди

Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти деди: Эроннинг коронавирусга қарши кураш ва унинг тарқалишини назоратга олиш тӯғрисидаги кӯрсаткичлари бошқа давлатлар билан солиштирганда анчайин муваффақиятлидир.

Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний кеча видеоконференсия шаклида амалга оширилган Ийлом вилоятидаги Энергетика ва Қишлоқ хӯжалиги жиҳоди вазирликлари томонидан бунёд этилган лойиҳаларни фойдаланишга топшириш маросимида илова қилди: бутун дунёни қамраб олган коронавирусга қарши курашда Исломий жумҳурият сезиларли кӯрсаткичларни қӯлга киритди.

Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти шунингдек, мамлакатнинг озиқ-овқат ва айрим асосий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ӯзини-ӯзини таъминлашга эришганини таъкидлаб, илова қилди: Биз кейинги беш йилдан бери ӯз эҳтиёжимиздан ортиқ буғдой ишлаб чиқаряпмиз. Бу жуда муҳим кӯрсаткич.

Кеча  Ийлом вилоятида Энергетика ва Қишлоқ хӯжалиги жиҳоди вазирликлари томонидан бунёд этилган 123 та ободончилик ва ишлаб чиқариш лойиҳалари фойдаланишга топширилди.