Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 76 минг нафардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i51978-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_76_минг_нафардан_ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача Эронда коронавирусга чалинган шахсларнинг 76 минг 318 нафари тузалганини маълум қилди.
(last modified 2020-05-02T02:21:02+00:00 )
май 01, 2020 11:30 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 76 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача Эронда коронавирусга чалинган шахсларнинг 76 минг 318 нафари тузалганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   1006  нафарда коронавирус аниқлангани  ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 95 минг 646 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 63  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  6 минг 91  кишига етганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 миллион 320  минг кишини ташкил этиб,  улардан 243 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллиондан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.