Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 77 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача Эронда коронавирусга чалинган шахсларнинг 77 минг 350 нафари тузалганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 802 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 96 минг 448 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 65 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 6 минг 156 кишига етганини эълон қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий алоқлар маркази раиси шунингдек Эронда коронавирус касалардан 80 фойизини соғайганини эълон этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 миллион 413 минг кишини ташкил этиб, улардан 239 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллиондан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.