Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 79 минг нафардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52040-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_79_минг_нафардан_ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача Эронда коронавирусга чалинган шахсларнинг 79 минг 397 нафари тузалганини маълум қилди.
(last modified 2020-05-05T02:55:31+00:00 )
май 04, 2020 11:06 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 79 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача Эронда коронавирусга чалинган шахсларнинг 79 минг 397 нафари тузалганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   1 минг 223  нафарда коронавирус аниқлангани  ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 98 минг 647 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 74 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  6 минг 205  кишига етганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 миллион 582  минг кишини ташкил этиб,  улардан 248  минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 1160 миндан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.