Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 80 минг нафардан ошди
Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 80 минг нафардан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 323 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 99 минг 970 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 63 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 6 минг 340 кишига етганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 миллион 660 минг кишини ташкил этиб, улардан 252 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 204 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.