Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 81 минг нафардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52088-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_81_минг_нафардан_ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 80 минг нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
(last modified 2020-05-07T02:29:56+00:00 )
май 06, 2020 11:04 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 81 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 80 минг нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   1 минг 680  нафарда коронавирус аниқлангани  ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 101 минг 650 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 78 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  6 минг 418  кишига етганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 миллион 770 минг кишини ташкил этиб,  улардан 258  минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 248 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.