Муқаддас мудофаа ҳафталиги бошланди
(last modified Sat, 24 Sep 2016 06:22:14 GMT )
сентябр 24, 2016 11:22 Asia/Tashkent

Эронга қарши Садом режимининг уруши бир нечта мақсадлар билан бошланганди

Уруш пайтида ва ҳатто урушни тугаганидан кейин фош этилган ҳужжатлар ва факт далиллар, АҚШ ва Европа мамлакталарининг аксарияти ва минатқадаги баъзи режимларни  Эронга қарши Ироқ режимининг тажовузларини қўлла қувватлашганлигидан далолат беради. Йиллар ўтиши билан ушбу уруш яъни  Эронга қарши Садом режимининг тажовузларига шерик бўлган режимлар ва давлатлар ва ҳатто айрим шахслар номи ошкор этила бошланди.

Бироз кейинроқ тарқатилган ҳужжатлар ҳам Эронга қарши Садом режимининг тажовузлари ва ҳужумлари пардаси ортида кимлар ва қандай режимлар турганлиги ҳам маълум қилинди. Ҳаққатан ҳам  Садом режимини айрим давлатлар ва режимлар томонидан қўллаб қувватланганлиги  бу диктаторни Эронга қарши урушда ғайриинсоний бошқа жиноятларга қўл урушига сабаб бўлди. Садом режимини бошқа айрим режимлар ва давлатлар томонидан ҳимоя этилгани  ушбу урушни янада чузилиши ва кенгайиб боришига олиб келди.

АҚШ давлатини бугунги кунда минтақада уруш оловини ёқишида Арабистон режимини ҳимоя қилиши ва Суриядаги террорчилик гуруҳини қўллаб қувватлаётгани ҳам худди Эронга қарши Садом режимини ҳамматомонлама ҳимоя этганига ўхшайди.

АҚШ давлати Эронга қарши Садом режимини тажовузлари пайтида ушбу режимини ҳимоя этиш учун Эронга қарши биринчи ҳаракатида  Ироқ давлати номини терроризмни ҳимоя этадиган давлатлар руйхатидан олиб ташлади.

Вашингтон давлати   2001 чи йилнинг 11 сентябрида юз берган ҳодисаларининг пардаси ортида бўлган ва асосий сабабачиси деб умон қилинган  Арабистонга нисбатан ҳам айни уша сиёсталарни олиб бормоқда

АҚШ давлати шунингдек  11 сентябр ҳодисасига тегишли ўрганишлар ва таҳқиқотлар натижаларининг муҳим қисматини тарқатилишини олдини олиши билан  йиллар давомида бу терактнинг асосий омили бўлган Арабистон номини яширишга уринди. Шу восита билан Сурия ва Яманга қарши урушда Арабистондан стратегик тарзда суистемол қилишга уринишига қўшимча, Эронга қарши психологик урушининг биринчи позицияси ва муқовамат кучларига қарши урушда муқаддам чизиғ сифатида назарга тутган Арабистон режимидан фойдаланишга ҳаракат қилиб келмоқда.

АҚШ давлатини Эронга қарши Садом режимининг тажовузлари замонида бу режимга етказган ёрдамлари кўп  эътиборларни ўзига  тортди. Ироқ режимига АҚШ  қурол яроқларини экспорт этилиша қўйилган чекловларни бекор этилиши ва Садом режимига ҳарбий техника ва тажҳизотларни экспорт этиши учун ўз иттифоқчиларига лозим тавсиялар қилиши Вашингтон давлатининг ушбу хатти ҳаракталари сирасидан эди.

АҚШнинг уша вақтдаги президенти Жими Картер, Эронга зарба бериш учун,  Арабистон режимининг хоҳиши асосида, Эроннинг эҳтимолий ҳужуми деган баҳоналар ва иддаолар билан 1980 чи йилнинг 5чси октябрида 4 та разветка ҳарбий самолётлари ва ердан ҳимоя этадиган системаларини Риёз режимига топширди. АҚШ давлатининг топшириқига биноан 1981 чи йилнинг охирларида Қувейт 7 миллиард, Арабистон 3 миллиард, Араб амирликлари  1 миллирад ва Қатар 500 миллион доллар, Ироққа ёрдам бердилар токи Эронга қарши Ироқ режими  тажовузларида харажат этиладиган маблағлар арабий мамлакатлар томонидан таъмин этилсин.

Ҳозирги шароитда, Абама ҳам  Баржом дастурини имзоланишидан олдин Арабистонни Кемп Девид йиғилишига даъват этиши билан  Риёз режимига ҳарбий техника ёрдамларини ошириш ваъдасини берди ва  Арабистонни минтақадаги АҚШнинг стратегик шериги деб эълон қилди.

Ройтерз ахборот агентлиги яқинда тарқатган ҳисобот асосида, Оқ уй 115 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий - техник тажҳизотлар ва ўқув машқлар учун мўлжалланган арсаларни Арабистонга экспорт этишни таклиф қилган ва бу эса ҳам ўтган 71 йил давомида Оқ уйни Арабистонга энг қурол- яроқ экспорт этишга уринаётганлигининг далилидир.

Халқаро арсасида ҳам АҚШ давлати хавфсизлик кенгаш воситаси билан иккиёқлама амал қила бошлади ва  бу кенгаш қарорлари ва резолюциялари ҳам амалий равишда Садомни ҳимоя этишга қаратилганди. БМТнинг хавфсизлик кенгаши 8 йил давом этган уруш замонида  Эрон ва Ироқ ўртасидаги вазиятга тегишли 8 та резолюция, химиявий қуроллардан фойдаланганлиги борасида 4 та баёнот тарқатди. Уруш давридаги  БМТ Хавфсизлик кенгашининг 479  резолюцияси тажовузкорлар фойдасига бу  ташкилотнинг бирёлама хатти ҳаракати ва тутган позициясининг далилидир. Мазкур резолюцияда  урушни бошлаган томонни айблашдан возкечиш, Ироқ режимини маҳкум этмасдан урушаётган ҳар икки томондан  урушни тинчлик йўли,  адолат ва халқаро ҳуқуқ доирасида ҳал этишлари сўралгану холос.

 Ушбу резолюциядан кейин  БМТнинг Хавфсизлик кенгаши  Эронга қарши Ироқ режимининг уруши қаршисида 21 ой сукут сақлади. Аммо  тажовузкор Садом режими ишғолидан Хуррамшаҳр порти озод этилганидан кейин  БМТнинг Хавфсизлик кенгаши  Эрон манфаати ва фойдасига уруш мувозанатини ўзгартиришидан ташвишга тушиб, 1982 чи йилнинг 12  июлида 514 чи резолюциясини чиқарди ва  мазкур резолюцияда БМТ уставининг 24 моддаси асосида  ҳар икки томондан халқаро чегаралардан орқага қайтишлари ва оташкесим жорий қилишларини сўради. Бу вазият қарйиб 6 йил давом этди. Ниҳоят  БМТнинг Хавфсизлик кенгаши  1987 чи йилнинг 20 июлида  Эрон ва Ироқ ўртасида оташкесимни ижро этиш борасидаги 598 чи резолюциясини барча овозлар билан ратификация қилди.

Бу эса БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Эронга қарши Ироқ ҳужумлари борасида   чиқарилган резолюциясини  илк марта урушни бошланиши ва давом эттиришини танқид қиганидан далолат беради. Хавфсизлик кенгаши ушбу резолюцияда тинч аҳоли яшайдиган минтақаларни бомбардимон этилиши, нейтрал кемаларга ҳужум қилиш ва   мусофир ташувчи самолётларга қарши ҳужумлардан афсусланиш билдирди. БМТ Хавфсизлик кенгаши  шунингдек  7 йил давомида илк марта,  тажовузкорни аниқлаш заминасида ўрганишлар учун нейтрал бир делегацияни ташкил этиш таклифи билан чиқди. Ушбу ҳаракатни  уруш бошланганлигининг биринчи кунларида амалга ошириши ерак эди. Аммо зўравон қудратлар бу ташаббусига зид эдилар чунки, Эронга қарши урушни бошланиши ва Садом режимини ҳимоя этган асосий томонлар эдилар.

Уруш якунланганлигининг бир неча йилидан кейин БМТ ташкилотининг уша вақтдаги бош котиби Хавиер Перез Декоернинг ҳисоботи тарқатилди ва Ироқ режими урушни бошлаган томон ва тажовузкор деб эълон этилди. Аммо тажовузкор томонини барча масъулиятлари хусусан Эронга товон тўлаши масаласи ижро этилмай қолди.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ