Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 83 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 82 минг 744 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 485 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 103 минг 135 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 68 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 6 минг 486кишига етганини эълон қилди.
Жаҳонпур Эронда 545 минг нафарни коронавирусга тест топиширганига тўхталиб, аниқланган касалларнинг 3 дан икки қисми касалларга яқин шасхлар бўлганини қайд эьтди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 миллион 830 минг кишини ташкил этиб, улардан 265 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 310 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.