Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 86 мингдан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 85 минг 143 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 383 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 107 минг 603 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 51 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 6 минг 640 кишига етганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 4 миллион кишидан ошиб, улардан 280 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 446 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.