Инқилоб Раҳбари: Ғарб бошқарув , ижтимоий фалсафа ва ахлоқ арсаларида коонавирсдан мағлуб бўлди
(last modified Sun, 10 May 2020 11:17:20 GMT )
май 10, 2020 16:17 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: Ғарб бошқарув , ижтимоий фалсафа ва ахлоқ арсаларида коонавирсдан мағлуб бўлди

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бошқарув ва назорат потенсиали, ижтимоий фалсафа ва ахлоқни коронавирусга қарши курашда Ғарб мағлубиятига сабаб бўлган 3 арса эканлигини таъкидладилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари,  31 вилоят  ҳокимлари ва коронавирусга қарши штаб аъзолари иштирокида ўтказилган коронавирусга қарши кураш миллий штаби билан видеокоференцияда  коронавирусга қарши курашда Ғарб давлатларини мағлубиятига тўхталиб,  Ғарб ва Ғарбга пайравлик қилувчилар  бу мағлубиятни маълум бўлишини исташмайди, аммо  Ғарбнинг ушбу пассив жиҳатлари ўрганилиб баён этилиши лозим чунки  миллатларни  муҳим тақдирини танлаши бундайй огоҳлик ва маълумотларга боғлиқдир деб қайд этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, Ғарбни бошқарув ва назорат потенсиалининг мувафаққиятсизликига ишора этиб, АҚШ ва Европада коронавирус инфекцияси бошқа мамлакатларга қараганда кечроқ бошланди яъне  бу мамлакатлар ушбу вирусга қаршии курашга тайёр бўлиш учун етарли фурсатга эга эдилар, аммо  лозим даражада амал қилишмади. АҚШ ва Европанинг айрим мамлакатларида коронавирсдан зарарланиш ва ўлим ҳолатларини юқори эканлиги, шунингдек бу мамлакатлардаги бошқа кўп муаммолар жумладан ишсизлик уларнинг ушбу кучсизлиги ва ожиз эканлигини яққол намоён этди деб қўшимча қилдилар.

Ул Зот Ғарбнинг ижтимоий фалсафасини ҳам    коронавирусга қарши курашда мағлуб бўлганини баён этиб, Ғарбдаги ижтимоий фалсафанинг руҳ ва моҳияти материализм ва пулга асосангандир, шу сабабдан улар  коронавирус масаласида қариялар, касал бўлганлар, камбағаллар ва бошқа муаммоларга эга бўлган инсонларга эътиборсизлик кўрсатишди, чунки  бу қатламлар  пул ва мол -мулк  касб этиш қудратига эга эмаслар. Натижада қариялар уийда ҳам кўп инсонлар қурбон бўлди. Бу ҳақиқат Ғарб ижтимоий фалсафасини қатиқ мағлуб бўлганини кўрсатиб берди деб эслатиб ўтдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  Ғарб ва АҚШдаги оммавий ахлоқни намоийш этиш арсасидаги мағлубияти жумласидан  магазинларга халқни ҳужум қилганига ишора этиб,  Ғарб давлатлари  барча иддаолари билан бу заминда ҳам мағлуб  бўлишди шу сабабдан ушбу ҳақиқатлар оммавий афкорга баён этиб берилиши лозим деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  турли арсалар, -ижтимоий-маданий, даволаш, соғлиқни сақлаш, илмий, бошқарув, хизмат каби соҳаларда коронавирусга қарши кураш заминамидаги Эрон миллати ва масъулларининг ҳатти ҳаракатини ифтихор яратувчи, буюк ва жиҳодий хизмат эканлигини таъкидлаб, Эроннинг азиз халқи  сабр- тоқат ва матин ҳатти ҳаракатлари билан бу заминда ҳам ўз қудратини намоён этиб,  исломий- эроний маданиятини намойш этдилар деб эълон қилдилар.

 

Ёрлиқ