Эрон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамларининг илк партиясини юборди
(last modified Tue, 12 May 2020 13:43:50 GMT )
май 12, 2020 18:43 Asia/Tashkent
  • Эрон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамларининг илк партиясини юборди

Хуросони Разавий вилоятининг шахсий гигиена воситалари ва дори-дармондан иборат илк инсонпарварлик ёрдами Тожикистонга юборилди.

Эрон Ислом жумҳуриятининг тожик тилидаги радиоси хабарига кӯра 7 юк машинаси миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами коронавирусга чалинганларни даволаш мақсадидаги дори-дармонлар, ниқоб ва қӯлқоплардан иборат бӯлган.

Инсонпарварлик ёрдами Эрон Ислом жумҳуриятининг “Вориш” авиаширкати орқали Душанбе шаҳрига юборилди.

“Вориш” авиаширкатининг инсонпарварлик ёрдамларини мувофиқлаштириш бӯйича масъули Саидали Муфидийнинг айтишича, яқин кунларда инсонпарварлик ёрдамларининг иккинчи партиясини ҳам Тожикистонга юбориш режалаштирилган.

 

Ёрлиқ