Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 96 мингга яқинлашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52348-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_96_мингга_яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 95 минг 661 нафарга етгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
(last modified 2020-05-19T02:02:13+00:00 )
май 18, 2020 11:59 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 96 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 95 минг 661 нафарга етгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 294  нафарда коронавирус аниқлангани  ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 122 минг 492  нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 69  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 57 кишига етганини эълон қилди.

Аниқланган янги касаллардан 534 нафари касалхонага ётқиилган ва қолган 1 минг 760 нафари  уйда ўзини ўзи изоляция қилишлари учун жаво берилган.

Жаҳонпурга кўра ҳозиргача Эронда 702 минг нафра коронавиурс тестидан ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 4 миллион 800 минг кишини ташкил этиб,  улардан 317  минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 865 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.