Зариф: АҚШ давлати қонуний тижоратга халал етказиши мумкин эмас
(last modified Wed, 20 May 2020 07:26:07 GMT )
май 20, 2020 12:26 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ давлати қонуний  тижоратга халал етказиши мумкин эмас

Эрон Ташқи ишлар вазири раҳбари, дунёда қонуний савдо-тижорат давом этади ва АҚШ қонуний тижоратга зарба бериш ҳуқуқига эга эмас деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф,  Венесуэлла томон ҳаракат қилаётган эронлик кемаларга  қарши АҚШ қилган таҳдиди тўғрисидаги саволга жавобан, АҚШ қонуний савдо-тижоратга халал етказиш ҳуқуқига эга эмас, чунки бу сиёсат бутун жаҳон учун хавфлидир деб қўшимча қилди.

Эрон ТВ раҳбари ўз сўзларида   агар бирор мамлакат  ўзини нотўғри сиёсатлар асосида қарор чиқариб, қонуний савдо- тижоратга халал етказишга уринса, албатта Халқаро миқёсида кенг -қамровли аксиламалга учрайди деб изоҳлади.

АҚШ расмийларини Венесуэлла томон йўл олган Эроннинг ёқилғи ортилган танкерлари йўлига тўсиқлар яратишга асосланган таҳдидлари хусусида тарқалган хабарлари ортидан Муҳаммаджавод Зариф, кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешга йўллаган мактубида  АҚШнинг хавфли, фитна солувчи ва ноқонуний таҳдидларини ўз навъидаги денгиз қароқчилиги ҳамда Халқаро хавфсизлиги ва тинчлиги учун катта бир хатар эканлигини ёзганди.