Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 106 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 105 минг 801 нафарга етганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 180 нафарда коронавирус аниқлангани, Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 135 минг 701 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 58 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 7 минг 417 кишига етганини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион 422 минг кишини ташкил этиб, улардан 344 минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион 255 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.