Руҳоний: Швецария АҚШнинг ноқонуний сиёсатлари қаршисида таъсирчан рол ўйнаши лозим
(last modified Tue, 26 May 2020 11:15:28 GMT )
май 26, 2020 16:15 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Швецария АҚШнинг ноқонуний сиёсатлари қаршисида таъсирчан рол ўйнаши лозим

Эрон президенти Швецария президенти билан телефон орқали суҳбатида Теҳрон давлати Швецария давлатини Эронга қарши ноқонуний ва ғайриинсоний санкцияларини қарамида таъсирчанроқ рол ўйнаши ва позиция тутишини кутмоқда дея изоҳлади.

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  Швецария президенти Simonetta Sommaruga билан телефон орқали  суҳбатларида  бу мамлакатнинг молиявий механизмни йўлга қўйганини олқишлар экан,  ушбу молиявий канални яратилиши  шундай бир оғир вазиятда таъсирчан бўлиши мумкин ва  молиявий бу механизмни фаол бўлиши билан  баъзи мамлакатлардаги Эроннинг молиявий манбалари амалиёт йўналишида киришига умидлар бор, дея қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  ўз сўзларида  Халқаро ядровий келишувни сақлашни таъкидлаб,  Европа Иттифоқини  Халқаро ядровий келишувни сақлаш учун  бу келишувдаги ўз мажбуриятларини ижро этишда мувозанатни яратиш учун лозим чоралар кўриши зарурий бир амрдир ва Швецария ҳам  Халқаро ядровий келишувни янада мустаҳкамлашга кўмаклашиши мумкин деб аниқлик киритди.

Швецария президенти Simonetta Sommaruga ҳам телефон орқали бу суҳбатда  Эрон билан алоқаларни кенгайтиришига тўхталиб,  коронавирусга қарши курашда икки мамлакат қўшма тажрибаларини олқишлади.

Simonetta Sommaruga ўз сўзларида  Берн давлати илгаригидек  молиявий механизмни фаолроқ бўлиши учун саъй -ҳаракатларни давом эттиришни маълум қилди.

Швецрия президенти шунингдек  АҚШни Халқаро ядровий келишувни тарк этганидан афсусланиш билдириб, Швецария барча Европа томонларини Халқаро ядровий келишувни сақлаш ва ўз мажбуриятларига амал қилишга тарғиб этади деб баён этди.