Қолибоф: Биз АҚШ таҳдидларини жиддий қабул қилмаймиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99932-Қолибоф_Биз_АҚШ_таҳдидларини_жиддий_қабул_қилмаймиз
Эрон Ислом Республикасининг музокаралар гуруҳи раҳбари Муҳамамадбоқир Қолибоф АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронга қарши сўнгги таҳдидларига жавобан шундай деди: "Биз АҚШнинг таҳдидларини ҳеч қандай қадрият деб ҳисобламаймиз, жавоб беришга тайёрмиз".
(last modified 2026-06-22T09:35:43+00:00 )
июн 22, 2026 14:20 Asia/Tashkent
  • Қолибоф: Биз АҚШ таҳдидларини жиддий қабул қилмаймиз
    Қолибоф: Биз АҚШ таҳдидларини жиддий қабул қилмаймиз

Эрон Ислом Республикасининг музокаралар гуруҳи раҳбари Муҳамамадбоқир Қолибоф АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронга қарши сўнгги таҳдидларига жавобан шундай деди: "Биз АҚШнинг таҳдидларини ҳеч қандай қадрият деб ҳисобламаймиз, жавоб беришга тайёрмиз".

Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қиишича, Эроннинг АҚШ билан Швецариядаги музокаралар гуруҳи раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф якшанба куни шундай деб айтди: улар ўзларича ўйламайдиларми, агар уларнинг дўқ-пўписалари ўз таъсирини кўрсатса бугунги ночор аҳволга тушиб қолмаган бўлармиди? Биз АҚШ таҳдидларини жиддий қабул қилмаймиз.

Эрон парламенти спикери ўз сўзларида улар ўз шартларида эҳтиёт бўлишса яхши бўлади. Бизнинг қуролли кучларимиз бошқа йўл билан жавоб беришга тайёр. Улар нима деса, биз ҳаракат қиламиз.

Бу муносабат Эрон ва АҚШ ўртасидаги тўрт томонлама музокаралар. Покистон ва Қатар воситачилари иширокида, якшанба куни тахминан 80 дақиқалик музокаралардан сўнг ички маслаҳатлашувлар учун танаффусга киришганида пайдо бўлди, аммо бу танаффус ўртасида Доналд Трампнинг таҳдидли хабари чоп этилиши Эрон Ислом республикаси музокара гуруҳи раиси томонидан аниқ жавоб билан кутиб олинди.