Муҳаммадбоқир Қолибоф: Эрон охирги урушда АҚШ ва сионистик режимнинг мақсадларини енгди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99894-Муҳаммадбоқир_Қолибоф_Эрон_охирги_урушда_АҚШ_ва_сионистик_режимнинг_мақсадларини_енгди
Эрон музокара гуруҳи раҳбари сўнгги урушнинг кенг кўламларига ишора қилиб, бу воқеани Инқилобдан кейинги Ислом республикаси учун музокаралар ва қарама-қаршиликнинг энг муҳим босқичларидакн бири сифатида ҳисоблаб, деди: Эрон сўнгги урушда АҚШ ва сионистик режимнинг мақсадларидан устун келди.
(last modified 2026-06-18T07:31:23+00:00 )
июн 18, 2026 12:05 Asia/Tashkent
  • Муҳаммадбоқир Қолибоф: Эрон охирги урушда АҚШ ва сионистик режимнинг мақсадларини енгди
    Муҳаммадбоқир Қолибоф: Эрон охирги урушда АҚШ ва сионистик режимнинг мақсадларини енгди

Эрон музокара гуруҳи раҳбари сўнгги урушнинг кенг кўламларига ишора қилиб, бу воқеани Инқилобдан кейинги Ислом республикаси учун музокаралар ва қарама-қаршиликнинг энг муҳим босқичларидакн бири сифатида ҳисоблаб, деди: Эрон сўнгги урушда АҚШ ва сионистик режимнинг мақсадларидан устун келди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон музокаралар гуруҳи раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф  чоршанба куни кечқурун берган махсус ахборот интервюсида Ислом Инқилобидан кейин бир қанча муҳим музокаралар ва сиёсий қарама-қаршиликларни санаб ўтиш мумкинлигини айтди: Ядровий музокаралар ва Комплекс ҳаракатлар режаси -  JCPOA ҳақидаги хотиралар йиллар давомида Эроннинг сиёсий  муҳитида мавжуд , аммо сўнгги урушлар, айниқса ўтган ҳижрий йилдаги уччинчи уруш билан боғлиқ  музокаралар ва ўзгаришлар турли йўллар билан турли ўлчамларга эга, деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа бир қисмида, ушбу воқеа кўлами ва таъсири жиҳатдан катта воқеа ҳисобланади. Эрон Ислом Республикаси минтақада жойлашган бўлса-да, можаро содир бўлган жой минтақавий ҳисобланиши мумкин бўлса-да, унинг таъсир ва оқибатлари бутунлалй глобалдир ва биз бугун ҳам бу таъсиларни кўриб турибмиз, деб таъкидлади.

Қолибоф  ўз сўзларида бугун биз турли вазиятларга дуч келяпмиз. Агар биз саҳнага қарасак, битз тўртта асосий майдонни кўрамиз. биринчидан, ҳарбий соҳа бор, бунда Эрон қуролли кучлари жасорат матонат ва фидоийлик билан рол ўйнайди. Иккинчи майдон- халқ майдони воқеаларнинг дастлабки стратегик воқеа жойига келган ва ҳозирлигини билдирган одамлар, деб эълон қилди.

Эрон парламент спикери уччинчи соҳани дипломатия соҳаси сифататида баҳолаб,, деди: Дипломатия ва музокара ҳам бу муҳим соҳалардан бири бўлиб, унинг ўлчовларини тегишли вақтда тушунтирмаган.

У, шунингдек. тўртинчи майдонни " Хизмат майдони" сифатида атади ва бугунги кунда бу тўртта майдондан бири билан ёнма-ён синергик тарзда ишлайди, деб қўшимча қилди.

Эрон музокара гуруҳи раҳбари бирдамлик, мантиқийлик ва ҳокимиятни бу мувофиқлаштиришнинг учта асосий омили сифатида ҳисоблаб, деди: бугун биз гувоҳ бўлаётган нарса миллий ҳамжиҳатлик, ақл-идрок ва ҳокимиятнинг натижасидир. Эрон миллатнинг хулқ-атворига намоён бўладиган рационаллик ва турли соҳаларда ўзини кўрсатадиган ҳокимият.