Эрон ТИВ: АҚШ мағлуб бўлган сиёсатларини ўзгартириш лозим
(last modified Sun, 31 May 2020 11:39:47 GMT )
май 31, 2020 16:39 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ: АҚШ мағлуб бўлган сиёсатларини ўзгартириш лозим

Эрон ТИВ-и АҚШдаги сўнгги эътирозларга нисбатан кўрсатган аксиламалида, АҚШдаги сўнгги эътирозларга кўрсатган аксиламалида, АҚШ ўз халқининг овозини эшитиб, мағлуб бўлган сиёсатларини ўзгартириши лозим деб таъкидлади.

Бугун Эрон ТИВ-и Твиттер саҳифасидаги баёниясида,  ташқи можаролар ва фитналарда пулларни сарфлашни тўхтатишга берган ваъдасига амал қилмаган АҚШ режими эндиликда, сунъий вирус бўлган коронавирус бўҳронига ғарқ бўлган деб эълон этди.

Эрон ТИВ-и  АҚШ давлатини  эътирозчиларни қўрқитиш ва бостириш учун армия, итлар ва қуроллардан фойдаланаётганига тўхталиб, АҚШ бундай ишлар ўрнида  ўз халқи овозини эшитиб мағлуб бўлган сиёсатларини ўзгартириш зарур деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни АҚШнинг ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвирда  оқтанли бир полициячи тиззаси билан асфальтга ётган қоратали бир эркак бўйнига қўяди. Қоратанли экркак эсса " мен нафас ололмайяпман", менга сув беринг" " мени ўлдирма" деган сўзларини айтган ҳолатида вафот этади.

Қоратанли бу эркакни ҳалок бўлгаидан кейин АҚШнинг турли шаҳарлари ва штатларида кенг қамровли эътирозли намойшлар бошланган.

 Шу ҳола Трамп кўчаларга чиққан эътирозчиларни безорийлар эканлигини иддао қилиб,  ҳар қандай эътирозчиларни полиция ва армия томонидан ўққа тутилишини истисо қилмаган.