Туркманистон ва Эрон ўртасида тўғридан тўғри авиа қатновни йўлга қўйилиши зарурийдир
Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Туркманистон ва Эрон ўртасида тўғридан тўғри авиа қатновни йўлга қўйилишини зарурий деб билди
Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Туркманистон ва Эрон ўртасида тўғридан тўғри авиа қатновни йўлга қўйилишини зарурий деб билди. Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Аббос Охундий шанба куни Ирна ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида Эрон ва Трукманистоннинг турли соҳалардаги жумладан темир йўл, магистрал ва ҳаво транспортировкаси йўналишидаги ҳамкорликларига ишора қилиб шундай айтдики, Ашхабодда янги очилган халқаро аэропортнинг очилишида биринчи бўлиб эронлик йўловчилар ушбу аэропортга киришди.
Охундий Теҳрон ва Ашхабод ўртасидаги турли секторларда яхши муносабатларини эътиборга олиб, Эрон ва Туркманистон ўртасида эронлик ширкатлар томонидан ҳаво қатновини ўрнатишни истади. Унга кўра, Теҳрон-Ашхабод ўртасида ва Машҳад-Ашхабод ўртасидаги парвозларнинг доимий бўлиши учун Эроннинг барча ширкатлари тегишли чораларни кўришлари мумкин. Эрон ва Туркманистон ўртасидаги тижорат айирбошлаш ҳажми ўтган йилда 727 миллион долларга етган.