Руҳоний: Эрон ҳардоим Афғонистон халқи ва давлатининг ёнидадир
Эрон президенти, қўшни давлатлар айниқса Афғонистон билан биродарлик ва дўстона алоқлар ва ҳамкорликларни кенгайтиришни Теҳрон давлати ташқи сиёсатидаги муҳим принсипларидан эканлигига тўхталиб, Эрон давлати Афғонистонда барқарорлик, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун ҳардоим бу мамлакат халқи ва давлатининг ёнида қолади деб айтди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, бугун Афғонистон президенти Муҳамамад Ашраф Ғани билан телефон орқали суҳбатида бу мамлакатдаги сиёсий гуруҳлар ўртасида имзоланган келишувларни олқишлаб, Эрон мамлакати минтақа хавфсизлиги ва тинчлигини кенгайтириш йўналишида Афғонистонда хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб келмоқда, деб қўшимча қилди,
Ҳасан Руҳоний Эронда коронавирусга қарши кураш ҳамда афғонистонлик муҳожирлар соғлигини сақлашдаги мувафаққиятларига ишора этар экан, коронавиурсга қарши кураш жараёнида афғон биродарларимизга ёрдам кўрсатиш илгаригидек давом этмоқда деб аниқлик киритди.
Эрон президенти Чобаҳор-Зоҳидон темир йўлини мукамаллаштириш ва йўлга қўйиш, минтақада товар айирбошлаш ва савдо- иқтисодий ҳамкорликларига ижобий таъсирини етказиши баён этар экан, Эрон ва Афғонистон ўртасидаги муҳим проектлар бўлган ўзаро келишувлар ва лойиҳалар жумладан Хоф-Ҳирот темир йўли лойиҳарини ижро этишига тезлашитииш зарурий бир амрдир деб аниқлик киритди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳам Эрондаги афғонистонлик муҳожирларга Теҳрон томонидан кўрсатилаётган тиббий ва бошқа ёрдамлар учун миннатдорчилик билдириб, минтақа тинчлиги ва барқарорлигида Эроннинг муҳим ва конструктив ролига ишора этар экан, Афғонистонда тинчлик ва музокаралар жараёнини ижро этилишида Эронни ҳисса қўшишга чақирди.