июн 04, 2020 14:47 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШ режимини эътирозчиларга қарши жиноятлари қоралашга маҳкум

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Теҳрон давлати АҚШдаги ирқий камситишларга қарши бошланган намойишларни бостирилишидаги Вашингтон давлатининг жиноятларини маҳкум этади деб таъкидлади.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  видеоконференция орқали ўтказилган электр- энергия тармоғи лойиҳаларини фойдаланишга топшириш маросимида ушбу лойҳаларни ижро этилиши,  жиноятчи АҚШ ва сионистик режимнинг  душманликлари ва фитналарига қарши қатъий жавоб эканлигига тўхталиб, йил охирига қадар  Эронда 18 та   янги электростанциялар фойдаланишга топширилади деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний АҚШда халқини кўча хиёбонларга чиқиши ва эътирозли намойишлар ўтказиши Вашингтон давлатини  тарихида энг ёмон босиқичида эканлигини кўрсатаётганига ишора этиб,  АҚШ давлатиниг ирқчилиги бу мамлакатдаги қоратанлиларга нисбатан катта бир зулм-истибдод ҳисобланади деб баён этди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президентининг дастури билан  миллий энергетика тармоғининг бир нечта лойиҳа жумладан  Ғарбий Озарбойжондаги Ашнуя тўғони ҳамда Эрон жануби Бушеҳр минтақасидаги яна 7  лойиҳа фойдаланишга топширилди.  

 

Ёрлиқ