Эрон турли соҳаларда Россия билан ҳамкорлик қилиш заруратини таъкидлади
Исломий Кенгаш Мажлисининг Спикери, Ташқи ишлар вазири ва Эрон Ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари Россия Миллий куни муносабати билан алоҳида-алоҳида табрик номалари юборишди.
Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг Спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко ва Россия Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинни Россиянинг Миллий куни муносабати билан табриклади. У Москва ва Теҳрон парламентларининг ҳамкорлиги икки мамлакат муносабатларининг яқинлашувида муҳим рол ӯйнашини таъкидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга юборган табрик номасида Теҳрон ва Москва ўртасидаги муносабатларга ишора қилиб шундай умид билдирди: Муштарак манфаатларга асосланган икки томонлама муносабатлар минтақавий ва халқаро барқарорлик ва хавфсизликни давом эттириш ва чуқурлаштириш йӯлида давом этиши лозим..
Эрон президентининг биринчи ўринбосари ҳам Россия Бош вазири Михаил Владимирович Мишустинга йўллаган мактубида уни Россия Миллий куни муносабати билан табриклади. Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий иқтисодиёт, савдо, фан, техника ва маданият соҳаларидаги алоқалар яхшиланишига умид билдирди.
Эслатиб ӯтамиз: 1990 йил 12 июнда Россия Совет Социалистик - Федератив Республикаси халқ депутатлари биринчи Конгресси Россия Давлатининг Мустақиллик Декларациясини маъқуллади ва бир йилдан сўнг халқ сайловлари бўлиб ўтди. Борис Елцин сайловда ғолиб чиқди ва Совет Иттифоқи парчаланганидан кейинги мустақил Россиянинг биринчи президенти бўлди.
Ҳар йили бу кун Россиянинг Миллий куни сифатида нишонланади.