Зариф: АҚШ бу сафар Халқаро жиноий суддан қасос олмоқчи
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Халқаро жиноий суднинг бир неча мансабдор шахсларига нисбатан санкция жорий қилиш тўғрисидаги АҚШ қарорига жавобан, Халқаро Жиноят суди энди ўзларини дипломатлар деб ҳисоблаган жиноятчилар томонидан босим остида қолаётганини айтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Муҳаммаджавод Зариф" Twitter-даги саҳифасида АҚШнинг қарорини қоралади ва халқаро ҳамжамиятнинг Вашингтоннинг зўравонлигига қарши сукут сақлаётганини танқид қилди.
"Халқаро ҳамжамиятнинг уйғониши ва бу зӯравонлик ҳамда ҳақоратни ҳис қилиши учун қандайдир муъжиза юз бериши керакми?!",-- деб ёзди Зариф твиттерда.
АҚШ президенти Доналд Трамп кеча Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилувчи буйруқни имзолади.
Бу буйруқ Давлат котибига Молия вазири билан келишган ҳолда Халқаро жиноят судининг Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари тергови билан шуғулланган қатор мансабдор шахсларининг мол-мулкини музлатиш имкониятини беради.