Мўсавий: БМТ Бош котибининг даъвоси АҚШ фитналарига мос келмоқда
Эрон ТИВ наттоғи, БМТ Бош котибининг АРАМКОни нишонга олган ракетларни Эронда ишлаб чиқарилгани тўғрисидаги даъволари АҚШнинг Эронга қарши янги фитналари ва сиёсатларига бутунлай мос келмоқда деб таъкидлади.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий, АРАМКОни нишонга олган ракетларни Эронда ишлаб чиқарилганини исболайдиган бирор факт ва ҳужжат мавжуд бўлмаганини таъкидлаб, БМТ Бош котиби айрим мамлакатлар таъсири остида асоссиз бўлган ҳисоботлар тарқатмоқда деб изоҳлади.
Мўсавий АҚШ давлатини ўзининг ёвуз мақсадлари йўлида БМТ ва Халқаро ташкилотларни гаровга олганинига тўхталиб, МАГАТЕга аъзо давлатларга бу заминда оптимистик қарашга эга бўлишлари ҳамда ишончли ҳужжатлар ва ислом республикасининг МАГАТЭ билан ҳамкорликларига таяниб, АҚШ ва сионистик режимнинг иддаолари қаршисида тура олишларини тавсия қилди.
Эрон ТИВ наттоғи, АҚШ режимини БМТ ҳисоботига таяниб Эрон делосини хавфсизлик кенгашга юборишга уринаётганини баён этар экан, АҚШнинг Эрон хусусидаги иддаолари асоссиз ва ноқонунийдир ва БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо барча давлатлар ҳам бу мавзуни яхши биладилар деб аниқлик киритди.
Сайид Ҳасан Мўсавий, Россия ва Хитой давлатларини АҚШ иддаоларини 2231 сонли резолюция ва Халқаро ядровий келишувга зид эканлигини таъкидлаб келаётганига ишора этиб, Эронга қарши қурол -яроқ санкциялари муддатини узайтириш АҚШ унинг пайида бўлган " қизил чизиқ" ва хавфли бидъатлардандир, аммо АҚШнинг барча уринишлари самарасиз қолади ва унинг босимлари барбод бўлади деб эълон этди.
Эрон ТИВ наттоғи, шунингдек АҚШнинг Халқаро жиноят суди судяларига қарши санкцияларига тўхталиб, АҚШ расмийлари Халқаро анархизмни вужудга келтириш ҳамда дунёнинг умумий тартиботига зарба бериш пайидадир деб қўшимча қилди.