июн 21, 2020 11:35 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Франциянинг ядровий баллистик ракета синовидан  хавотир билдирди

Эрон ТИВ наттоғи Франция томонидан ядровий ва баллистик рактеларни синовдан ўтказганини NPT -ядровий қуролларни тарқатишни таъқиқлаш битимидаги Париж мажбуриятларга зид эканлигини таъкидлади.

Кеча Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий  Франция денгиз кучлари томонидан ядровий калакларни ташиш қобилиятига эга қитъалараро баллистик ракетассининг янги авлодини синовдан ўтказилганидан хавотир билдириб,  Франциянинг ушбу ҳатти-ҳаракати  NPT- ядровий қуролларни тарқалишини таъқиқлаш битимининг 6 -чи моддаси ҳамда ядровий қуролларсизлантиришга нисбатан Франция мажбуриятларига бутунлай зиддир деб изоҳлади.

Эрон ТИВ наттоғи ядровий қуролларни Халқаро тинчлиги ва хавфсизликига таҳдид эканлигини баён этар экан,  бундай қурол- яроқларни янгиланиши ва синовдан ўтказилиши  ядровий  радиацияларни манъ этиш ва қуролсизлантириш бўйича халқаро режимнинг меъёри бўлган NPT ни заифлашишига сабаб бўлиши мумкин деб   аниқлик киритди.

Мўсавий шунингдек  Париж давлатини  ядровий қуролсизлантириш доирасидаги  Халқаро мажбуриятларига амал қилилшга чақирди.

Жума куни Франция Мудофаа вазири Florence PARLY  мамлакат шимоли ғарбидаги Finistère қирғоқларидаги ядровий сув ости кемасидан M51 русумли стратегик баллистик ракетасини синовдан ўтказилганини хабар қилди.

M51  русумли баллистик ракетаси узунлиги 12 метрни ташкил қилиб, 10 тагача ядро- қуролини таший олади.

Ёрлиқ