Қолибоф: Ғарб давлатлари яна бир бор душманликларини намойиш этдилар
Эрон парламенти раиси МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашининг Эронга қарши резлюциясига кўрсатган аксиламалида, Ғарб давлатлари айниқса АҚШ ва айрим бошқа европалик давлатлар яна бир бор Эрон халқига нисбатан душманона сиёсатга эга бўлгани ва ишончсиз эканлигини маълум этдилар дея изоҳлади.
Бугун Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф очиқ йиғилиши жараёнида, Европа давталарини Эронга қарши душманчиликда АҚШдан кам эмаслигини баён этар экан, МАГАТЭ бошқарувчилар кенгаши томонидан Эронга қарши резолюция чиқарилгани сионистик режимниг бачкана бир лойиҳасидир деб қўшимча қилди.
Қолибоф Эрон давлатини бу резолюцияга қарши қаттиқ аксиламал кўрсатишига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти ва Халқаро атом эергияси ташкилоти ўртасида кескинликларни вужудга келтирганлар бу резолюция ҳомийлари бўлиб, улар ўз амалининг тоғир оқибатларини қабул қилишлари тўғри келади деб таъкидлади.
Эрон парламенти раиси Эрон ва МАГАТЭ ўртасида йиллар давом этиб келаётган ҳамкорликларга ҳам ишора этиб, ўтган 17 йил ичидаги алоқолар Эрон давлатини ҳардоим ўз миллий манфаатлари ва халқаро қоидалар чорчубасида агентлик билан энг яқин ҳамкорликка эга бўлгани, аммо кўпроқ душманликлардан бошқа ҳеч қандай натижага дучор бўлмаганини намоён этмоқда, деб аниқлик киритди.
Қолибоф шунингдек, АҚШ билан музокара ўтказишни номуммкин бир ҳол эканлигини таъкидлаб, Эроннинг Ғарб давлатлари билан музокаралари ишончсизликниг энг юқори даражасида бўлиши мумкин деб эълон этди.