Мусавий:эронликлар Америка қўллаб-қувватлайдиган террористларнинг қурбонидир
(last modified Fri, 26 Jun 2020 09:48:42 GMT )
июн 26, 2020 14:48 Asia/Tashkent
  • Мусавий:эронликлар Америка қўллаб-қувватлайдиган террористларнинг қурбонидир

Эрон Ислом Жумҳуриятининг матбуот котиби пайшанба куни йиллик бир ҳисобот доирасида, Эронга қарши эълон қилган айбловига аксиламал кўрсатиб давлат терроризмининг энг йирик ҳомийси сифатида Америка режими терроризм билан қарши кураш олиб бориш ва бу ҳақда қазоват қилишга иддао қилувчи мамлакат мавқеига эга эмас,-деб таъкидлади.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Сайид Аббос Мусавий Америка режими томонидан терроризм мамлакати йиллик ҳисоботи нашр этилганига аксиламал кўрсатиб Эрон бу ҳисоботни айбни ошкора тарзда бошқаларга юклатиш сабабли терроризм билан қарши курашишда Америка режимининг икки стандартли меъёрлари ва ўта садоқатсизлик деб билиб, уни инкор этиш зимнида маҳкум этади,-деб таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Америка режими сионистик ишғолгар ва тажовузкор режимининг ҳомийси ва давлат терроризмининг энг асосий ҳомийси сифатида терроризм билан қарши курашишда иддао қилувчи мамлакат ва бу масалада қазоват қилиш мавқеига эга эмас,-деб эслатиб ўтди.   

Мусавий охирги бир йиллик тарих шуни кўрсатадики, Америка ўатто баъзи террористик гуруҳларни ташкил этишда қўли борлиги ёки бу гуруҳлар ва уларнинг террористик амалиётларини қўллаб-қувватлаганини айрим америкалик расмийлар тан олганларига ишора этиб, Трамп ҳам президентлик сайловолди рақлбатларда Американинг олдинги давлатлари ИШИД террорчи гуруҳи ва бошқа террористик гуруҳларни ташкил этганларини тан олди,-деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазирлининг наттоқи терроризм билан қарши курашишда қаҳрамон сифатида шаҳид генерал Ҳож Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказишда Америка режимининг террористик ва ёвуз сайъ-ҳаракатини Америка режимининг содир этган жиноятларининг яққол намунасидир деб билиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Америка давлатининг бевосита ёки билвосита ҳимояти билан амалга оширилган террористик сайъ-ҳаракатининг қурбонига айланди ва ушбу йўлда 17 минг нафардан ортиқ шаҳид бериш зимнида, доим минтақа ва халқаро даражада терроризм билан қарши курашишнинг олдинги фронтида эди деб таъкидлади. 

Америка ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни нашр этган "терроризм" ҳақидаги г йиллик ҳисоботида  ҳар йилги одатидек Эрон Ислом Жумҳуриятини терроризмни ҳимоят этади деб айблади.  

Ёрлиқ