Инқилоб Раҳбари: душманлар босимларининг натижаси, Эрон халқини уларнинг кўкрагига мушт тушириши бўлади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i53151
Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари Исломий Эронга қарши душманлар босимлари Эрон халқини уларнинг кўкрагларига мушт тушириши ҳамда уларни орқага чекиниб юборишига сабаб бўлади дея айтдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 27, 2020 16:06 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: душманлар босимларининг натижаси, Эрон халқини уларнинг кўкрагига мушт тушириши бўлади

Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари Исломий Эронга қарши душманлар босимлари Эрон халқини уларнинг кўкрагларига мушт тушириши ҳамда уларни орқага чекиниб юборишига сабаб бўлади дея айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эрон президенти ва олий даражадаги расмийларни билан видеоконференция орқали ўтказган  суҳбатларида  барча соҳалар жумладан  ёвуз АҚШ ва Британия душманлариклари ҳамда  Европа давлатларининг барча ҳатти -ҳаракатлари қаршисида тура олиш зарурлигини таъкидлаб,  бизлар ўз вазифаларимизга амал қилганимизда, албатта  Аллоҳнинг  иноятлари билан  душманлар барча тармоқларда  мувафақиятсизликка учрайдилар ва ўз мақсадларига ҳам эриша олишмайди. Улар ўз таъбири билан халқни тиззага қўйиш /таслим этиш/  учун максимал даражадаги босимларни бошлашди аммо бу босимлар, Эрон халқи муштларини уларнинг кўкракларига тушириши ҳамда уларни орқага чекинишига сабаб бўлади деб таъкидладиар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  ўз сўзларида душманларнинг ОАВ  ҳамда оммавий афкор ораисда бадбинлик ва   васваса солиш орқали исломий тузумдаги ҳар қандай ўзгаришлар ва ислоҳотларни нобуд қилишга қартилган тинимсиз саъй- ҳаракатларини  ўзгаришлар йўлидаги қийинчиликлардан эканлигига тўхталиб,  ўзгаришлар ва ислоҳотларга қарши ҳар қандай унсур ва омилга қарши курашнинг ягона йўлини  пассив бўлмаслик, қарши кураш, Худога таваккал қилиш ва ўзгаришлар йўлидаги шижоатли ҳаракатларни давом эттириш эканлигини маълум этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  АҚШ президентининг  қулдорлик ва ирқчилик рамзларини нобуд этадиганларни  10 йил қамоққа ҳукм қилиш  ҳамда муҳожирлар фарзандларини ўз ота -оналаридан ажратиш,  хусусидаги иддаоларига ишора қилиб,  Ғарб давлатлари  барча ҳақиқатларнинг аксича  кинофилмларида ўз судларида адолат мавжудлигини кўрсатишга уринишади, албата    бундай ноқонуний ҳаракатлар  ва қонунбузарликлар  фақат Ғарбнинг аксарият киноларида назарга ташланмайди дея қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  диний ҳавзалар, университетлар олимлари ҳамда  тажрибалардан фойдаланган ҳолда " суддаги ўзгаришларнинг янада ривожланган ва юксалтирилган  ҳужжати нусхасини тузишни жуда аҳамиятли эканлигини баён этар экан,  бугунги кунларда ўз авжига етган коррупцияга қарши кураш  жаарёни  ҳақиқат, адолат, қонун доирасида бўлишидан ташқари бегуноҳ инсонларга зарар етказмасдан амалга оширилиши лозимлигини эълон этдилар.