Зариф: АҚШ қонунга бўйинсунган давлатларни жазолашга уринаётган илк мамлакатдир
(last modified Tue, 30 Jun 2020 05:47:40 GMT )
июн 30, 2020 10:47 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ  қонунга бўйинсунган давлатларни жазолашга уринаётган илк мамлакатдир

Кеча Эрон ТИВ наттоғи Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида ўзи Халқаро ядровий келишувни паймол этган ва бошқа мамлакатларни ҳам таҳдид орқали ушбу амалга мажбурлашга уринаётган АҚШ давлатини қаттиқ танқид қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳари Муҳаммаджавод Зариф Халқаро ядровий келишув масаласида АҚШ таҳдидлари ва зўровонликларига тўхталиб,  АҚШ нафақат Халқаро ядровий келишувни бузган балки бошқа давлатларни ҳам бу ноқонуний ҳатти ҳаракатига қўшилишга  мажбурлашга уринмоқда деб ёзди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек, АҚШ давлати БМТ тарихида Хавфсизлик кенгаш  резолюцияларини бузмаганликлари /22321 сонли резолюция/ учун қонунга бўйинсунадиган давлатларга таҳдид қилиб шарманда бўлган илк мамлакат ҳисобланади деб аниқлик киритди. 

Эслатиб ўтамиз АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 чи йил 8 май куни бирёқлама равишда Халқаро ядровий келишувдан чиқиши билан  Эронга қарши санкцияларни қайта тиклади.

Трам давлати  ушбу ноқонуний ҳатти-ҳаракати ортидан бир неча маротаба  ядровий келишувни сақлаб қолиши ва Хавфсизлик кенгашнинг 2231 сонли резолюциясига риоя қилишгани туфайли Халқаро ҳамжамиятга таҳдид қилганди.

Трампнинг ушбу ҳатти- ҳаракати АҚШ ичкариси ва Халқаро арсасида кенг -қамрволи аксиламал ва норозиликларга сабаб бўлган.

 

Ёрлиқ