Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун Трампни қамоққа олиш ҳақида ордер берилди
Теҳрон прокурори, Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қуддус кучлари қўмондони , афсонавий генерал Қосим Сулаймонийни терор этилиши бошқаришда айбланаёган 36 нафарни қўлга олишга ордер берилганини маълум этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Теҳрон прокурори Али Алқози Меҳр Эроннинг олий суди йиғилишида Исломий Иниқлоб соқчилар корупси Қуддус кучлари генерали Қосим Сулаймоний террор этишда амалга оширилган ҳатти -ҳаракатларига тўхталиб, генерал Сулаймонийни террор этиш жараёнини бошқарган шахслар жумладан АҚШнинг ҳарбий ва сиёсий масъуллари, ва бошқа режимлар номи аниқланган . Шу сабабдан Эрон суд масъуллари уларни қўлга олиши учун ИНТЕРПОЛга мурожаат қилган деб қўшимча қилди.
Теҳрон прокурори бомбардимончи террорчилик ҳаракати ва қотилликда айблаб, АҚШ президенти Дональд Трамп б рўйхатнинг аввалида турибти ва у ҳатто масъулияти тугаганидан кейин ҳам таъқиб қилинади деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Ҳож Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнггида жорий йилнинг 3 январь-жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.