Руҳоний: АҚШнинг террорчи ҳарбийлари бутун минтақа, айниқса Суриядан чиқиб кетишлари шартдир
Эрон ислом жумҳурияти президенти, Суриянинг милий ҳокимияти ва мустақиллигини ҳурмат қилишни муҳим масалалардан эканлигини таъкидлаб, АҚШнинг террорчи ҳарбийлари зудлик билан минтақа, айниқса Сурия ҳудудларидан чиқиб кетиши керак шунингдек бутун Сурия сарзаминида Дамашқ давлатининг миллий ҳукумати янада кенгайиши зарур деб айтди.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний , Остона йиғилишига кафолат берувчи мамлакатлар раҳбарларини видеоконференция орқали ўтазган йиғилишида, Россия ва Туркия президентлари-Путин ва Эрдуғанга хитобан, Сурия ҳудудларида АҚШ режимининг босқичнилиги ва ноқонуний иштироки бу мамклакат ва бутун Ғарбий Осиёдаги барча нотинчликларнинг асли омили ва сабабчисидир деб изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний Суриядаги ноқонуний мақсадларини ижро этиш учун, АҚШнингн қўлланган Сезар номли ноқонуний ва бирёқлама санкцияларини Вашингтон режимининг ёвузликка асосланган бошқа сиёсатларидан эканлигига ишора қилиб, АҚШ режимининг ушбу ҳатти-ҳааркати ўз навъидаги иқтисодий терроризм бўлиб халқлар ҳокимияти ва ҳуқуқини бузиш ҳисобланади деб қўшимча қилди.
Эрон президенти, бу йиғилишда, дунёдаги халқлар хусусан Сурия миллатига қарши ҳар қандай санкция ва босимларини қоралаши билан Эрон ислом жумҳурияти илгаригидек Сурия яхитлиги қўллаб- қувватлашни давом эттиради ва АҚШнинг ноқонуний ва ноинсоний сиёсатлари дўст ва биродар Сурия халқи азм -иродаси ва йўлига ҳеч қанадй тўсиқ ярата олмайди деб эслатиб ўтди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек АҚШ давлати ҳарбий босимлари ва террорчи гуруҳларни ёллаш орқали қўлга кирита олмаган нарсани ҳеч қачон санция абзаллари ва Сурия халқини "жазолаш йўли орқали ҳам қўлга кирита олмаслдигини била олиши лозим деб аниқлик киритди.
Эрон президенти ўз сўзларида Сурия ва минтақада бутунлай нобуд этилиши в таг тубидан йўқ қилинишига қадар, терроризмга қарши кураш жараёнини давом эхттиришни таъкидлаб, ушбу йўлда тинч аҳоли хавфсизлиги ва ҳаётини сақлашдан ташқари террорчилар томонидан халқни инсоний қалқон сифатида суиистеъмол қилинишига ижозатр берилмайди деб эълон этди.