Мўсавий: ёлғон гапириш ва айблаш Америка хорижий сиёсатининг муҳим қисмидир
(last modified Thu, 09 Jul 2020 11:07:25 GMT )
июл 09, 2020 16:07 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: ёлғон гапириш ва айблаш Америка хорижий сиёсатининг муҳим қисмидир

Эрон ташқи ишлар вазирлининг матбуот котиби ёлғон гапириш, айблаш ва нафрат ҳиссини уйғотишни Америка, айниқса ҳозирги режими хорижий сиёсатининг муҳим қисмидир деб билиб, Американинг нафрат ҳиссини уйғотадиган ташқи ишлар вазирининг изҳороти ҳам ана шу сиёсатдан илдиз олади,-дея таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Сайид Аббос Мўсавий бугун Яманга қурол-яроқ олиб бораётган Эрон кемасини тўхтатиш масаласига тегишли Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг сохта иддаосини асоссиз деб билиб, америкаликлар Хавфсизлик Кенгашида ва халқаро арсада Эрон қурол-яроқларини чеклашни давом эттириш учун мувафаққиятсизликка учраганларини ҳис этиб, ёлғон гапириш ва айблаш билан ўзларининг ёвуз мақсадларини амалда татбиқ этиш ва максимал даражада босим ўтказишни давом эттириш учун имконият яратишга ҳаракат қилишмоқда,-деб қўшимча қилди. 

Мўсавий Америка ва Саъудия Арабистони Яман халқини беш йил давомида муҳозарага олиш билан тўйиб овқатланмаслик ва очлик сабабли минглаб яманликларнинг ўлимига сабаб бўлганига ишора этиб, Америка ва Арабистон Яманда содир этган жиноятлари учун жавоб бериш ўрнига, бошқаларга асоссиз тўҳмат ва айбловларни қуйиш билан содир этган жиноятлари ва инсониятга зид бўлган хатти-ҳаракатлари учун жавоб бериш ва масъулиятни ўз зиммасига олишдан қочишга ҳаракат қилишмоқда,-деб эслатиб ўтди. 

Арабистон Америка, БАА ва бошқа бир нечита мамлакатларнинг ҳимояси билан 2015 йил март ойидан бошлаб Ямангу ҳужум қилиб, бу мамлакатни ер,денг ва ҳаводан қуршовга олди. 

Арабистон ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатларнинг Яманда уруш келтириб чиқаришлари натижасида, ҳозиргача Яманда  16 мингдан ортиқ яманлик ҳалок бўлган ва ўнлаб минг одамларнинг тан жароҳат олиши ҳамда миллионлаб яманликлар овора бўлишган. 

 

Ёрлиқ