июл 10, 2020 13:08 Asia/Tashkent
  • Дамашқда Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Башор Асад билан учрашди

Сурияга жўнаб кетган Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ушбу мамлакат Президенти билан учрашди.

Эрон Телерадиокомпанияси хабарига кўра, Эрон Қуролли кучлари Бош штабИ бошлиғи генерал  Муҳаммад Боқири пайшанба куни Дамашқда Сурия президенти Башор Асад билан учрашиб,   Теҳрон икки дўст мамлакат ўртасидаги муносабатларни турли соҳаларда мустаҳкамлашда давом этишини айтган. Унинг таъкидлашича, Эрон ва Сурия халқлари учун ўзаро манфаатлар муҳимдир.

Мулоқот чоғида Башор Асад Теҳрон ва Дамашқ ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганини таъкидлади: "Ушбу келишув Сурия ва Эрон ўртасидаги стратегик муносабатларнинг даражасини ва Суриядаги террорчиларга қарши курашишда  кўп йиллик  ҳамкорлик натижаларини акс эттиради."

Эслатиб ӯтамиз, 8 июл куни Дамашқда Эрон ва Сурия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида кенг қамровли келишув генерал Боқири ва Сурия мудофаа вазири Али Абдулла Аюб ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида имзоланди.

Ўтган сешанба куни Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Сурия мудофаа вазирининг таклифига биноан Дамашққа келди.

 

 

Ёрлиқ