Жалоли ва Богданов ўртасидаги учрашувнинг асосий мавзуси минтақа масалаларига бағишланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i53390-Жалоли_ва_Богданов_ўртасидаги_учрашувнинг_асосий_мавзуси_минтақа_масалаларига_бағишланди
Эроннинг Москвадаги элчиси ва Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғарбий Осиё минтақасидаги воқеаларни муҳокама қилишди.
(last modified 2020-07-10T09:31:35+00:00 )
июл 10, 2020 14:25 Asia/Tashkent
  • Жалоли ва Богданов ўртасидаги учрашувнинг асосий мавзуси минтақа масалаларига бағишланди

Эроннинг Москвадаги элчиси ва Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғарбий Осиё минтақасидаги воқеаларни муҳокама қилишди.

Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалоли ва Россия президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Михаил Богданов  ӯзаро мулоқотда  икки томонлама муносабатлар, минтақадаги хавфсизлик, айниқса сионистик-америкача "Аср муомаласи" режасини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида Жалоли ва Богданов икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича Эрон ва Россия ўртасидаги доимий маслаҳатлашувлар ва ҳамкорлик зарурлигини таъкидладилар.

"Аср муомаласи" АҚШ ҳукумати томонидан Фаластин халқининг ҳуқуқларини оёқости қилишга қаратилган янги режадир; Ушбу режа баъзи араб давлатлари, жумладан Саудия Арабистонининг ҳамкорлиги ва келишуви билан тайёрланган.