июл 14, 2020 15:18 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон ва Хитой кенг қамровли ҳамкорлик дастури бӯйича музокараларни давом эттирмоқда

Эрон ташқи ишлар вазири Теҳрон ва Хитой ӯртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик дастури давом этмоқда,-деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджаод Зариф сешанба куни Исломий парламент маъдан ва саноат комиссияси аъзолари йиғилиши охирга етганидан кейин мухбирлар тӯпламида хитойликлар бир неча ой олдин Эрон лойиҳасига асосланиб кенг қамровли ҳамкорликлар дастурининг лойиҳасини тақдим этишди ва икки мамлакат ушбу икки лойиҳани охирга етказиш учун музокара олиб бормоқда, -деб қўшимча қилди. 

Зариф лойиҳа матни тайёр бўлиб, келишувга келиш ҳолатига келса, цонун палатасида тасдиқланишига ишора этиб, мажбуриятлар мизони ва матннинг мазмун-мундарижаси асосида қарор қабул қилинади,-деб айтди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказишда Американинг содир этган террористик сайъ-ҳаракати учун Эрон дипломатик идорасининг олиб борган фаолияти ва сайъ-ҳаракати ҳақида 2020 йил 3 январ кунида шаҳид генеарал Қосим Сулаймоний шаҳодатга етказилганидан сўнг Америка режимини террорист экани ва жинояткор эканини кўрсатиш учун Эрон ташқи ишлар вазирлигида режа тузилди,-деб эслатиб ўтди. 

Зариф ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ва ҳуқуқий бўлинмаси, Эроннинг Женевадаги элчихонаси, Эроннинг БМТ-даги намояндалиги жиддий бу мавзўни текширишга вазифадор этилди,-деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни террор қилиниши ҳақида Американинг содир этган жинояти бўйича инсон ҳуқуқлари ишлари бўйича БМТ-нинг махсус ҳисоботчисининг берган ҳисобитига ишора этиб, бу ҳисобот Американиг ноқонуний сайъ-ҳаракатини кўрсатди ва Оқ Уйнинг аксиламал кўрсатиши эса Эрон сайъ-ҳаракатидан қанча хавотирланишини намоён этди,-деб таъкидлади.

Ёрлиқ